"Химки" Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячисини трансфер қилишга яқин эди, аммо...

Alisher
24 окт 2020, 14:28
Бу ҳақда FM Sports Agency асосчиси ва бошқарувчиси Александр Маньяков хабар берди.

"Бунёдкор"нинг жуда ажойиб чап қанот ҳимоячиси бор - Иброҳимҳалил Йўлдошев. У "Пахтакор"га тегишли, 19 ёшда ва аллақачон Ўзбекистон терма жамоасига жалб қилинган.

Мен "Химки" раҳбарлари билан бу йигитчанинг жамоага келиши борасида деярли келишиб олган эдим. "Пахтакор" Йўлдошевни кейинчалик харид қилиш ҳуқуқи билан "Химки"га ижарага беришга тайёр эди.

Барчаси янги раҳбарият ва янги мураббийнинг келиши билан барбод бўлди. Трансферни кейинга қолдириш керак эди. Афсуски, битим амалга ошмади", - деб ёзган Маньяков ўзининг телеграмдаги саҳифасида.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia