Хименес: "Агар "Атлетико" бир умрлик шартнома таклиф қилса, қоламан"
06 июл 2017 18:45
Янгиликлар
Хименес: "Агар "Атлетико" бир умрлик шартнома таклиф қилса, қоламан"
"Атлетико" ҳимоячиси Хосе Мария Хименеснинг сўзларига кўра, у Ангия чемпионатида ўз кучини синаб кўрмоқчи.
"АПЛ ҳақида орзу қиламан, чунки у ерда ҳамма учрашувлар тенг курашлар остида ўтади. Бироқ "Атлетико" бир умрлик шартнома таклиф қилса, қоламан. Бу клубда кўп нарсаларни ўргандим. "Атлетико"дан кетишим ҳақидаги миш-мишларни хотиржам қабул қиламан ва уларни агентларим билан муҳокама қиламан" - дейди Хименес.
Хименес сўнгги мавсум ЛаЛиганинг 17 та учрашувда майдонга тушди. Унинг шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади.
Фикрлар