UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  0 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  31 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  11 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  16 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  10 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  4 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5

"Хиллсборо" фожиасига 31 йил тўлди Янгиликлар

"Хиллсборо" фожиасига 31 йил тўлди

1989 йилнинг 15 апрелида содир бўлган "Хиллсборо" стадионидаги даҳшатли фожиа Британия футболи тарихидаги энг даҳшатли воқеалардан бири бўлган.

"Шеффилд Уэнсдей" стадиони - "Хиллсборо"да Англия кубоги ярим финал ўйинида “Ливерпуль” ва “Ноттингем Форест” ўзаро тўқнаш келишди. Ўша учрашувда "Ливерпуль" клуби ишқибозларидан 94 таси ҳалок бўлди. 766 киши турли хилдаги жароҳатлар олишди. Кейинчалик жароҳатланганларнинг иккитаси бу ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинди.


Воқеалар ривожи

1989 йил 15 апрель соат 15:00да Англия кубоги ярим финали доирасида "Ноттингем Форрест" ва "Ливерпуль" баҳси бошланиши керак. Йўл ишлари туфайли мерсисайдлик ишқибозларнинг аксарияти аренага старт хуштагидан 20 дақиқа олдин етиб келишди.

"Ўйин бошланганида "Ливерпуль" мухлисларининг трибунаси деярли бўш эди", - деб эслайди "Ноттингем" ишқибозларидан бири.

Турникетларда носозлик кузатилди, шунинг учун полициячилар марказий дарвозани очиб, мухлисларнинг чипталарини текширмасдан туриб киритиб юборишга қарор қилишди. Натижада аренанинг марказий трибунасида қарийб 5 минг мухлис пайдо бўлди. Одамлар тузоққа тушишди - уч томондан тўр билан ўраб олинган, бунинг устига одамлар оқими ҳеч тўхтамасди. Бир неча сония ичида биринчи қатордан жой эгаллаганлар темир панжараларга "ёпишиб қолишди".

Дэвид Дакенфилд бошчилигидаги полиция ходимлари тиқилинчни тартибсизликларнинг бошланиши деб ҳисоблади ва шунчаки даҳшатли вазият юз берган панжара олдида тизилишди.

Қўшни секторлардаги ишқибозлар "тузоққа тушганлар"га ёрдам беришга ҳаракат қилишди - улар секторлар орасидаги тўсиқлардан ўтиб, юқорига кўтарилиб боришди. Мухлислар дарвозани синдиришга муваффақ бўлиб, майдонга югуриб чиқишди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эса ушбу оқимни тўхтатишга ҳаракат қилди.

Соат 15:06да кўпчилик тиббий ёрдамга муҳтож эканлиги маълум бўлганда ўйин тўхтатилди. Кўнгиллилар шифокорларни чақиришди, аммо Дакенфилд соат 15:15дан кейин майдонга тез ёрдам машиналарини киришини тақиқлаб қўйди. Оқибатда 44 та тиббий бригададан фақат 14 таси жабрланганларни касалхонага олиб кетди.

"Хиллсборо"даги тиқилинчда 96 киши вафот этди. Энг ёш қурбон - 10 ёшли Жон Пол Жилхули (Стивен Жеррарднинг амакисини ўғли). Энг ёши катта қурбон эса 67 ёшли Жерард Барон бўлди. У "Ливерпуль" ўйинчиси Кевин Бароннинг акаси эди.

Ўрганишлар жараёни ва унинг оқибатлари

Фожиадан бир неча кун ўтгач, "The Sun" газетаси "Ҳақиқат" деб номланган мақолани босиб чиқарди, унда журналистлар ҳалокат сабабчилари сифатида трибунадан жой олган "Ливерпуль"нинг маст мухлислари дея келтиришди.

Мерсисайд ойлаб, йиллаб мотам тутди ва қаттиқ қайғуга чўмди. Газетани сотиб олишни тўхтатдилар ва "The Sun" Ливерпулда 30 йил давомида энг кам сотилган газетага айланди. Фожиадан 28 йил ўтгач, "Ливерпуль" клуби нашр мухбирларига ўз ўйинларига киришни ҳамда клубнинг барча тадбирларида қатнашишни ман қилди.

Фожиа учун жавобгар бўлганларнинг давлат даражасидаги тергови ошкор қилинмади. Гувоҳлик берган полиция ходимлари бир-бирларини ҳимоя қилишди ва агар улар мухлисларни трибунага қўймаганларида қурбонлар сони бунданда кўп бўлиши мумкинлигини айтишди. Суд жараёни бир неча йил давом этди, барча буйруқларни берган полициячи Дакенфилднинг соғлиғи ёмонлашгани боис уни жавобгарликдан озод этишди.

Кейинчалик майдон ва трибуналар орасидаги тўсиқлар барча инглиз стадионларидан олиб ташланди ва туриб кўриладиган жойлардан воз кечилди.

Қайғули ҳодисадан 21 йил ўтгач, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари босими туфайли ҳукумат воқеани текшириш учун махсус комиссия тузди.

2016 йил 26 апрель куни суд ҳайъати томонидан Жанубий Йоркшир полициячилари ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳаракатларни амалга ошириши натижасида кўплаб инсонлар ўлим топгани тўғрисида қарор чиқарилди.


Футбол ўз йўлига. Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика