

"Бу нормал ҳолат. Менга раҳбарият билан мулоқот қилиб туриш ёқади. Абрамович ўтган ҳафта бир неча марта машғулотларга келди. Ваҳоланки, уни ўзим чақиргандим. У футболни севади. Жараёнларнинг бир қисми бўлишни истайди. Одатда, ҳўжайинлар фақат қандайдир кўнгилсизликлар пайтида машғулотларга келадилар. Бизда эса бунақа эмас. Унинг машғулотларга келишидан ҳеч қандай босимни ҳис қилмайман", - дейди голландиялик мураббий.



