"Хетафе" президенти: "Биз Мессини ижарага олишга яқин эдик"

Alisher
21 май 2020, 11:54
"Хетафе" бошқарувчиси Анхель Торрес Санчес клуб "Барселона" ўйинчиси Лионель Мессини ижарага олишга яқин бўлганини айтди.

"Лионель "Барселона"нинг асосий жамоасида биринчи ёки иккинчи йили ўйнаётганда уни ижарага олишга яқин эдик.

Аммо, Франк Райкард бу битимга розилик бермаган", - дейди президент.

Эслатиб ўтамиз, Месси "Барселона"нинг асосий жамоасида 2005 йилдан бери ўйнаб келади. Унинг "кўк-анорранглилар" билан имзолаган амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›