"Хетафе" "Барселона" футболчисини харид қилди

Alisher
16 мар 2020, 11:14
"Хетафе" "Барселона" ҳимоячиси Марк Кукурельяни харид қилди.

Кукурелья "Хетафе"да ижара асосида ўйнаётган эди. Клуб ижара шартномасидаги футболчини 6 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланди.

Битимда келтирилишича, "Барса" Кукурельянинг кейинги сотувидан 40%ини ўзиники қилади.

Кукурелья жорий мавсум "Хетафе" либосида Ла Лигада 26та ўйинда майдонга тушиб, 5та ассист қайд этди.

22 ёшли футболчи "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо асосий жамоада умуман майдонга тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, Маркга "Тоттенхэм", "Арсенал" ва "Байер" клублари ҳам қизиқиш билдираётган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›