Хесус Навас «Севилья» рекордчиси

Narzulla Saydullayev
16 дек 2017
«Севилья» ярим ҳимоячиси Хесус Навас Испания чемпионати доирасидаги «Леванте»га қарши ўйинда (0:0) майдонга тушди.

Бу 32 ёшли футболчи учун клуб сафидаги 416-ўйин бўлди. Шу тариқа, Хесус Навас «Севилья» сафида майдонга тушиш бўйича мутлоқ рекордчига айланди.

Навас 1971-1984 йилларда «Севилья» сафида 415та ўйин ўтказган Пабло Бланкони ортда қолдирди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com