Хердюр Магнуссон: Россия термаси кўпроқ нарсага эришиши мумкин
23 июн 2018 09:50
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/438118_original.jpg)
![](/upload/storage/438118_220.jpg)
Хердюр Магнуссон: Россия термаси кўпроқ нарсага эришиши мумкин
Исландия термаси ҳамда Москванинг ЦСКА клуби ҳимоячиси Россия термасининг мундиалдаги иштироки ҳақида гапирди.
“Мен Россиянинг ўйинларини кўрдим, улар яхши ўйин кўрсатмоқда. Улар энди кейинг босқичда ўйнайди ва бундан кўпроғига ҳам эришишлари мумкин. Негаки, ҳозирги жамоа жуда яхши. Жумладан, ЦСКАнинг бир нечта ўйинчилари ва Головин ҳам мундиалда яхши ўйин намойиш этмоқда. Агар у “Ювентус”га ўтадиган бўлса, уни тушуна оламан, аммо ЦСКА ҳам катта клуб”,—дейди Мануссон.
Маълумот учун Россия термаси мундиалнинг 2-турида ғолиб бўлиб, муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар