Хенрик Ларссон "Барселона"да Куманнинг штабига киради

Alisher
19 авг 2020
Куман "Барса"да ўзининг жамоасини тузмоқда.

"Хельсинборг" собиқ бош мураббийи, "Барселона" собиқ форварди Хенрик Ларссон Роналд Куманнинг Каталония клубида унинг ёрдамчиси бўлиш борасида таклифини қабул қилди.

Швецияликнинг "Барселона"да форвардлар мураббийи бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек "кўк-анорранглилар"нинг янги мураббийлар штабига июнь ойида "Хоффенхайм"дан кетган нидерландиялик Алфред Схройдер ҳам киради.


AlisherМуаллиф
Манба: AS