

"Мен бу ерда ишлашни тўхтатдим, бу албатта, қайғули. Бироқ футболда шунақаси бўлиб туради. Бошқа ҳеч нима деёлмайман", – деди 50 ёшли швециялик.
Ларссон 2020 йилнинг августида Рональд Куман мураббийлар штабига қўшилган эди. Нидерландиялик мутахассис ўтган ҳафтада "кўк-анорранглилар" бош мураббийлигидан бўшатилди.
Маълумот учун, "Барса" собиқ ҳужумчиси футболчилик даврида жамоа билан 4 та совринга эга чиққан.



