UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  2 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  0 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  5 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  8 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  11 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  14 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  246 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  5 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0

Хенк Тен Кате: "Эртанги ўйин "Пахтакор" учун муҳимроқ" Янгиликлар

Хенк Тен Кате: "Эртанги ўйин "Пахтакор" учун муҳимроқ"

Теглар :  Хенк Тен Кате
Осиё Чемпионлар лигаси "C" гуруҳининг 6-тур учрашуви, "Пахтакор" - "Ал Жазира" баҳсидан олдин, меҳмонлар устози Хенк Тен Кате иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

Мураббийга футболчи Муҳаммад Жамол ҳамроҳлик қилди.

"Ўйлашимча эртанги ўйин "Пахтакор" учун муҳим. Сабаби бизда кейинги босқичга чиқиш имконияти йўқ. Рақибда эса ғалаба қозонишга уринади. Шу "Пахтакор"га босим бўлиши мумкин. Биз бу ерга чиройли ўйин кўрсатиб ғалаба қозониш учун келганмиз", - дейди Хенк Тен Кате.

"Гарчи биз мусобақадан чиқиб кетган бўлсак ҳам барибир ғалаба қозонишни истаймиз. Клуб номи ва шаъни учун ҳаракат қиламиз. Яхши ўйин кўрсатиб ғалаба қозонишга уринамиз", - дейди Муҳаммад Жамол.

-"Пахтакор"нинг ички чемпионатдаги ўйинларини ўргандингизми?

- Йўқ, биз рақибнинг ОЧЛдаги ўйинларини кўриб чиқдик.

- Жамоа тўпурари Али Мабхут эртага дисквалификация туфайли ўйнай олмайди. Яна йўқотишлар борми?

- Абдулла Муса ва асосий посбонимиз Али Хасиф ҳам эртага майдонга тушмайди. ОЧЛда барча ўйинларда бизда йўқотишлар бўлганди. Шу боис биз ёшларни синовдан ўтказиб олдик.

- "Ал Жазира"нинг инқирозига нима сабаб бўлди?

- Январь ойида клубга келганимда жамоа БАА чемпионатида ҳам қуйи ўринларда бораётганди. Асосий урғуни имкон қадар юқори ўринларга чиқишни қаратдик. ОЧЛда айтганимдек ҳар бир баҳсда йўқотишлар бўлди. Мана шу ёшлар кейинги сафар ОЧЛда ўзларини кўрсата олишади.

- Гуруҳдаги барча клубга қарши ўйнаб бўлдинглар. Қайси жамоа шахсан сиз учун энг кучли?

- "Тракторсози"! Сабаби уларнинг ярим ҳимоячилари жуда кучли. Шу боис айнан шу клуб гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.

- Қайси жамоага қарши ўйин қийин бўлди?

Муҳаммад Жамол: - "Ал Ҳилол" рақиб ярим ҳимоясида кучли ўйинчилар жамланган. Тўпни назорат қилиш ва ҳужум қилишда кучли ҳаракат қилишди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика