UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Неманья Матичга Италиядан таклиф бор  3 18:33Виржил ван Дейкнинг трансфер нархи янада кўтарилди  5 18:30Coca Cola Суперлигаси. "Локомотив" - "Металлург" 0:0  9 18:30Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 0:1 (Онлайн видео)  52 18:18Паратичи: "Манжукич борасида бизда ажойиб таклиф бор"  0 18:12Coca Cola Суперлигаси. “Қўқон-1912” “Бунёдкор”ни йирик ҳисобда мағлуб этди  131 17:51Флорентино Перес: "Бу ерга қайтганимда "Реал" УЕФА рейтингида 13-ўринда эди"  3 17:35Васкес: "Азар ушбу мавсумда жамоанинг асосий фигураси бўла олади"  1 17:20"Навбаҳор" - "Пахтакор". Жамоалар стадионга етиб келишди  16 17:17Алькасер: "Барселона"да менга жуда ёмон муносабатда бўлишди"  9 17:11Olamsport: Миразиз Мирзаҳалилов ЖЧда жанг қилди, спортчимиз Олимпиада лицензиясини қўлга киритди ва бошқа хабарлар  0 16:55Мессининг отаси МЛС клуби билан музокара ўтказди  8 16:36PES 2020 симуляторида "Ювентус"ни таҳқирловчи баннер топилди  11 16:33"Бавария" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 16:16Моуриньо: "Таътил жонга тегди"  7

Хенк Тен Кате: "Локомотив"га ўтган йил 0:5 ҳисобида ютқазганмиз, буни жуда яхши биламиз" Янгиликлар

Хенк Тен Кате: "Локомотив"га ўтган йил 0:5 ҳисобида ютқазганмиз, буни жуда яхши биламиз"

ОЧЛнинг 1-тури доирасидаги "Локомотив" - "Ал Ваҳда" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Хенк Тен Кате ва ҳужумчи Себастьян Тальябуэ иштирок этди.

"Эртага ҳар иккала жамоани ҳам қизқарли учрашув кутиб турибди. Биз яхши ўйин кўрсатишимиз керак. Чунки ўтган йил 0:5 ҳисобида ютқазганмиз, буни жуда яхши биламиз. "Локомотив" ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси. Сўнгги йилларда бу клуб ОЧЛда мунтазам равишда ўйнаб келмоқда. Рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини биламиз. "Локомотив"нинг баъзи ўйинлари ва Суперкубокдаги ўйинларини кўрдим. Шунга яраша биз тактик ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Биз учун энг муҳими ижобий натижага эришиш. Тошкентга мавжуд бўлган энг кучли таркибни олиб келдик. Эртага мана шу футболчиларнинг кучидан фойдаланиб ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз", - дейди Хенк Тен Кате.

"Аввало шуни айтишим керакки, ОЧЛ ҳар доим жуда қийин бўлган. Бу катта мусобақа ҳисобланади. Эртга эса гуруҳ босқичининг биринчи турида ўйнаймиз. Рақиб бу йил ҳозирча битта расмий ўйин ўтказди. Балки "Локомотив" жисмоний томонлама яхши ҳолатда бўлиши мумкин, аммо биз кўплаб ўйинлар ўтказдик ва ўйин амалиёти бўйича биз устунроқмиз. Бизда шунингдек янги мураббий иш бошлади. Бу мураббий келгач ўйинимиз анча яхшиланди. Шунга кўра эртага яхши натижадан умид қилсак бўлади", - дейди Себастьян Тальябуэ.



- Ўтган мавсум бу икки клуб бир гуруҳда бўлган ва "Локомотив" ҳам, "Ал Ваҳда" ҳам гуруҳда қолиб кетган. Бу йил жамоа олдига ОЧЛда айнан қандай мақсад қўйилган? Биламизки БАА клублари ОЧЛга у қадар катта аҳамият беришмайди.
- Мен ортга қарашни ёқтирмайман, келажакни ўйлайман. Ўтган йилги воқеа ўтиб кетди. Бу менга қизиқ эмас, фақат келажкка қарайман. Биламан, эртага осон бўлмайди. Дастлабки ўйинларни ютиб кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги энг асосий мақсадимиз гуруҳдан чиқиш.

- Сиз келганингиздан кейин жамоа услубингизни ўзлаштириб олдими?
- Албатта биз ниманидир ўзгартиришг ҳаракат қилдик. Чунки ҳар бир мураббий жамоа ўйинини ўзгартиради. Ўйлайманки, биз яхши ўйнаяпмиз. Бу ҳақида футболчидан кўпроқ сўраш керак. Чунки улар майдонга тушиб ўйнайди.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг