Хендерсон: “Ҳамма жароҳатларимизни ҳисобга олсак, гуруҳда ғолиб бўлганимиз ёқимли”

Aslanov Jasurbek
2 дек 2020, 09:40
“Ливерпуль” сардори ЕЧЛ 5-тури доирасида “Аякс”га қарши баҳсдан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Бу жуда қийин ўйин эди. Аммо биз бу баҳснинг айнан шундай кечишини билгандик. Йигитлар ажойиб ўйнади деб ҳисоблайман. Улар 90 дақиқа давомида борини берди ва ғалабага ҳақли бўлишди. Уч очкога эга бўлдик. Ёш футболчиларимиз ҳам вазифаларини яхши уддалади. Ҳамма жароҳатларимизни ҳисобга олсак, гуруҳда ғолиб бўлганимиз ёқимли. Бу бизга жуда кўп баҳсларда майдонга тушаётган бир-икки футболчиларимизга дам олиш имкониятини беради”, — дейди Хендерсон.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA