Хендерсон Англия терма жамоасида жароҳат олди

Alisher
16 ноя 2020
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон Англия терма жамоаси ихтиёрида жароҳат олди.

Хавбек Англия терма жамоаси таркибида Миллатлар Лигаси доирасидаги Бельгия (0:2)га қарши ўйинда жароҳат олди.

"Жордан ноқулайлик ҳис қилди ва ўйинни давом эттира олмаслигини тушунди", - дейди Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт.

Олдинроқ ҳимоячилар Эндрю Робертсон ва Жо Гомес ҳам жароҳат олишган эди. Шу билан бирга нидерландиялик Виржил ван Дейк мавсум сўнггига қадар сафдан чиққан эди.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal