

Миллий футбол марказида ташкил этилган мазкур баҳс жамоаларнинг ўзаро келишувига асосан, ҳар бири 35 дақиқадан иборат бўлган 3 та бўлим шаклида ўтказилди.
Ўйин тўлиқ "Каттақўрғон" вакилларининг устунлиги остида кечиб, 5:0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан якунланди.
Дастлабки бўлимда Абубакр Ашуров жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ўйинда ҳисобни очди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.
Учрашувнинг иккинчи таймида Энсар Брунчевич ўз номига гол ёздириб қўйди ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Ушбу бўлимда бошқа гол киритилмади.
Учинчи бўлимда эса "Каттақўрғон" футболчилари рақиб дарвозасига яна 3 та тўп киритишга муваффақ бўлишди. Хусусан, учрашув сўнгида Жасур Жумаев ҳамда Мухриддин Зоировлар ҳам гол муаллифлари қаторидан жой олиб, ўйиндаги якуний – 5:0 ҳисобини расмийлаштиришди.



