Хедира ЖЧ-2014дан четда қолиши мумкин
16 ноя 2013 16:07
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/107196_original.jpg)
![](/upload/storage/107196_220.jpg)
Хедира ЖЧ-2014дан четда қолиши мумкин
«Реал» ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси кеча олган оғир жароҳати туфайли бўлажак мундиалдан четда қолиши мумкин.
Италияга қарши ўйинда 26 ёшли Хедира жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўнг тиззасидаги мушакларининг узилиши кузатилган.
«Сами операция қилинади. У Жаҳон чемпионатига қадар сафга қайтишига умид қиламиз», – дейди Германия терма жамоаси шифокори Ханс-Вильхельм Мюллер-Вольфарт.
Хедира 67-дақиқада Андреа Пирло билан тўқнашувдан сўнг жароҳат олди. Бироқ футболчи Пирло билан тўқнашувдан олдин ҳам тиззасида оғриқ борлиги ҳақида маълум қилганди.

![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар