Хебай дебют ўйинининг сўнгги сонияларда гол уриб, "Ал Оруба"га ғалаба тақдим этди

Khoja
14 фев 2024, 10:15
Рубин Хебай Саудия Арабистонинг биринчи лигасида дебют қилди.

Ҳужумчи "Ал Оруба" сафида “Оход жамоасига қарши учрашувнинг 75 дақиқасида майдонга тушди. Учрашув 2:1 ҳисобида "Ал Оруба" ғалабаси билан якунланди. Учрашувнинг сўнгги голига Рубин Хебай 90+5 дақиқада муаллифлик қилди ва жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди. Албаниялик ҳужумчи ушбу учрашувда сариқ карточка олишга ҳам эришган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia