Эшитдик-да! Рубен Хебай ОКМКга ўтиши мумкин

Iskandarov Abdulaziz
25 май 2023, 16:13
Бу мавсум "Андижон" жамоасида ёрқин таассурот қолдираётган албаниялик ҳужумчига Суперлига жамоаларидан қизиқишлар мавжуд.

Эшитишимизга қараганда, Рубен Хебай иккинчи даврани ОКМК клубида бошлаши эҳтимоли бор. Олмалиқликлар Хебайнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Форвард "Андижон"дан кетиши мумкин. Бунга асосий сабаблардан бири клубдаги молиявий муаммолардир. Жамоа аъзолари февраль ойидан буён маош олишмаган. 

ФИФА қонун қоидаларига кўра, футболчи клубида 2 ой давомида маош олмаса, у ФИФАга ёзган ҳолда шартномадаги барча пулларни олиш ва эркин агентга айланиб исталган клубига ўтиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун фақат футболчи билан келишиш кифоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›