Хавининг "Барселона"га тайинланиши мумкин бўлган сана маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
3 ноя 2021, 20:15
"Барселона" Хавини жамоага бош мураббий этиб тайинлашга яқин турибди.

Журналист Николо Скира ўзининг Твиттер саҳифасида каталонияликлар Қатарнинг "Ал-Садд" клубига мураббийни қўлга киритиш учун бир миллион евро товон пули тўлашига рози бўлганини ёзди.

Шу билан бирга, яна бир журналист Матео Моретто Твиттерда "Барселона" Хавини келаси душанба, 8 ноябрь куни тайинлашни режалаштираётгани ҳақида ёзди. Ёш мутахассиснинг шартномаси 2023/2024 йилги мавсум охиригача амал қилади.

Айни дамда "Барселона"ни вақтинча Серхи Бархуан бошқармоқда. Унинг қўл остида каталонияликлар шанба куни "Сельта"га қарши ўйин ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Eurofootball