

"Умид қиламанки, у яқин вақтлар ичида клуб билан шартномасини узайтиради. Гави - "Барселона" учун муҳим футболчи. Унинг иқтидори жуда катта ва ҳали юқори даражадаги футболчи бўлиб етиша олади. Шу сабабли унинг "Барселона"да қолишини истайман", - деди Хави.
Ушбу мавсумда Гави ЛаЛиганинг 30 ўйинида қатнашиб, 2 гол ва 5 ассист қайд этди.



