Хави Роналдиньодан юқори турувчи ягона футболчи кимлигини айтди

Eldor Akmurzayev
5 апр 2020, 21:40
“Ал Садд” устози Хави “Барселона”даги собиқ жамоадошлари Роналдиньо ҳамда Лионель Месси ҳақида гапирди.

“Роналдиньо энг зўрлар қаторида. Эҳтимол, унга фаолиятининг юқори чўққисида бўлганида барқарорлик етишмагандир. Сўнгги йиллардаги айнан стабиллик туфайли фақатгина Месси мен учун Роналдиньодан баландроқ туради.

Мен учун Месси биринчи ўринда, лекин, у Пеле, Зидан, Кройф, ди Стефано, Роналдиньо, Роналдулар билан битта гуруҳдан жой олган”, дейди Хави.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Esporte Espetacular