

"Ўйин ҳудди "Вильярреал" билан бўлгани каби менга ёқимсиз ҳисларни тақдим этди. Рақиб тўпга биздан кўпроқ эгалик қилди. Биз ўз томонимизда ҳам яхши ўйнай олмадик. "Сосьедад" ажойиб жамоа.
Биз чарчоқни ҳис қилдик, аммо муҳим ғалабага эришдик. Тўғрисини айтсам, "Сосьедад" бундан кўпроғига лойиқ эди. Иккинчи таймда рақиб дурангга мос ўйин кўрсатди. Аммо муҳим ғалаба бизга насиб қилди.
Сўнгги ҳафтадаги муваффақиятсизликлар бизга фойда олиб келади.
Биз босимдамиз ва бу нормал ҳолат. "Барселона" яхши ўйнай олмасдан бўлсада, керакли натижага эришиш учун кураша олади", - деди Хави.



