Хави Обамеянгни бошқа клубга қўйиб юбормоқчи эмас

Alisher
18 авг 2022, 10:38
"Барселона" бош мураббийи Хави Пьер-Эмерик Обамеянгни бошқа жамоага қўйиб юбормоқчи эмас.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, форвардга фаол тарзда "Челси" қизиқиш билдирмоқда. Клуб тез орада футболчи билан битим шартларини шахсан муҳокама қилади.

Хави африкаликка ишонч билдирмоқда ва унинг трансферини ушбу ёзда кўриб чиқмайди.

Обамеянг испан клубига 2022 йилнинг январида келган эди. У клуб таркибида 23та ўйинда 13та гол ва 1та ассист қайд этди. Шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›