Хави: "Мураббий сифатида "Барселона"га мос эканлигимни билмайман, аммо шунга ҳаракат қиляпман"

Aslanov Jasurbek
7 сен 2016, 11:44
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Қатарнинг "Ал-Садд" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Хави Эрнандес футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, мураббийлик иши билан шуғулланмоқчи эканлигини айтди.

"Менга майдонда бўлиш ёқади. Футболчиларга ёрдам бериб, роҳатланаман. Мураббий бўлиш ғояси борган сари кўпроқ ёқмоқда. Мураббий сифатида "Барселона"га мос келишимни билмайман, аммо шунга ҳаракат қилмоқдаман. Лекин "Барселона"га қайтишга эрта. Бу амалга ошиши учун йиллар ўтади" - дейди Хави.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cadena Ser