Хави: “Кутмагандик”
21 мар 2022 08:10
Янгиликлар
Хави: “Кутмагандик”
“Сантиаго Бернабеу”да “Реал” устидан қўлга киритилган йирик (4:0) ғалабадан кейин “Барселона” устози Хави ўз фикрлари билан бўлишди.
“Барса”нинг барча мухлислари учун бахтли кун. Кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди.
“Реал”нинг стадионида бунчалик устунлик қилишимизни кутмагандик. Бир ҳафта дам олдик ва жума куни Туркиядан учуб келдик. Фантастик ўйнадик ва бундан жуда мамнунман. Ўйин жиҳатидан ҳам, натижа томонидан ҳам “Реал”дан анча устун келдик. Қулоғимизгача табассум билан қайтмоқдамиз.
Титул ҳақида ўйламасдан, меҳнат қилишда давом этишимиз лозим. Максимал хотиржамлик билан олдинга интиламиз”, дейди Хави.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар