

"Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг энг яхши клубларидан бири билан шартнома имзолади, аммо бу ҳам бир чақириқ саналади. Бу лигада тўп тепиш жуда қийин. “Ал Садд”ни бошқарган кезларимда, Саудиянинг бир қанча жамоаларига қарши беллашганмиз.
Саудия Арабистони лигаси жуда рақобатбардош, аммо Криштиану Роналду ҳам рақобатбардош футболчи. Ишончим комилки, у янги жамоасида муваффақият қозонади", — деди Хави.
Эслатиб ўтамиз, Роналду "Ал Насср"га эркин агент сифатида кўчиб ўтиб, 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.



