

17 ёшли футболчи жорий мавсумда "Барса"нинг биринчи жамоасида дебют қилди.
"Бу йигитда катта истеъдод бор. Мени энг кўп ҳайрон қолдирадигани, у атиги 17 ёшда, аммо 30 ёшдагидек ўйнайди. У ўз ёшида энг юқори даражада ўйнаш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бу ақлбовар қилмас.
Техника нуқтаи назаридан, у жуда ҳам яхши. Шунингдек унда муваффақиятли бўлиш учун физик сифатлар ҳам бор. Унда муваффақият учун барчаси бор. Олдинда уни катта келажак кутмоқда", - дейди Хави.
Гави жорий мавсум барча мусобақаларда "Барса" таркибида 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



