

"Дибала ва Вератти ўйинидан ҳайратланаман, уларда "Барселона" қони бор. Бу футболчилар ажойиб иқтидорга эга. Келажакда уларни "Барселона" футболчиси сифатида кўраман.
Погба кучли футболчи. Унга қарши ўйнаганман. Поль Франция терма жамоаси ва "Ювентус" сафида муваффақиятга эришади, аммо "Барселона"нинг услубидагидек ўйнамайди. Агар Погбани менга беришганида, уни олган бўлар эдим" - дейди Хави.


