Хави Депайга кетиши кераклигини айтган

Mirjalol Normatov
24 июл 2022, 17:12
"Барселона" ярим ҳимоячи Мемфис Депайдан қутулмоқчи.

"As" хабарига кўра, Хави АҚШдаги йиғинлар давомида ярим ҳимоячи билан учрашув ташкил қилган. Мураббий ҳолатни тўғри тушунтириб, ўзининг талабларини очиқ-ойдин маълум қилган.

Роберт Левандовски ҳамда Рафиньянинг трансферидан кейин, шунингдек, Усмон Дембеленинг клубда қолгани ойдинлашганидан сўнг Депайнинг ўйин амалиётисиз қолиш эхтимоли кўпайиб кетган. Шу сабабли "кўк-анорранглилар" мураббийи футболчига жамоадан кетиши кераклигини, акс ҳолда мавсумни захира ўриндиғида ўтказиб юборишини маълум қилган.

"Барселона" трансфердан 20 миллион евро ишлаб олишни истамоқда. Унинг клуб билан яна 1 мавсумлик шартномаси бор. Ўтган мавсумда Мемфис "Барселона" таркибида 37 ўйинда қатнашиб, 13 гол ва 2 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›