

Журналист Жерар Ромеронинг хабарига кўра, Хави "Барселона"да тезкор марказий ҳимоячининг бўлишини хоҳлайди. У "Севилья"дан Жюль Кундени идеал номзод сифатида кўрмоқда.
Шу билан бирга, Хави Ансу Фати ва Усмон Дембеледан қанот ҳужумчилари сифатида фойдаланмоқчи.
Қайд этиш керакки, "Барселона" ҳали 24 ёшли француз билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Амалдаги битим 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



