Хаверц: "Германия асосий вақтда Англияни мағлуб этишни хоҳламоқда"
28 июн 2021 16:29
Янгиликлар
Хаверц: "Германия асосий вақтда Англияни мағлуб этишни хоҳламоқда"
Германия терма жамоаси форварди Кай Хаверц Евро-2020 доирасидаги Англияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Биз асосий вақтда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Шунингдек пенальтилар сериясини ҳам истисно қилиб бўлмайди. Бизнинг жамоада 11 метрлик нуқтадан яхши зарба бера оладиган ўйинчилар кўп.
Агар иш пенальтилар сериясига қадар етиб борса, мен масъулиятни ўз бўйнимга олишга тайёрман", - дейди Хаверц.
Эслатиб ўтамиз, Англия ва Германия ўртасидаги ўйин эртага "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар