

"Биз асосий вақтда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Шунингдек пенальтилар сериясини ҳам истисно қилиб бўлмайди. Бизнинг жамоада 11 метрлик нуқтадан яхши зарба бера оладиган ўйинчилар кўп.
Агар иш пенальтилар сериясига қадар етиб борса, мен масъулиятни ўз бўйнимга олишга тайёрман", - дейди Хаверц.
Эслатиб ўтамиз, Англия ва Германия ўртасидаги ўйин эртага "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.



