Хаверц "Бавария"га эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди
Omonjon To`xtamirzayev
7 апр 2023, 18:15
"Челси" ярим ҳимоячиси Кай Хаверц "Бавария"нинг янги бош мураббийи Томас Тухель уни Мюнхен клубида кўрмоқчилиги ҳақидаги гапларга жавоб қайтарди.
"Мени "Челси" билан амалдаги шартномам бор ва у 2 йилга мўлжалланган. Ҳар 2-3 йилда клуб алмаштиришим зарур эмас. Мен яқинларим билан ўзимни Лондонда жуда яхши ҳис қиляпман. "Челси" ва унинг мухлисларини ҳурмат қиламан".