Хавьер Пасторе: «Челси»га киритган голим фаолиятимдаги энг муҳимларидан бири»

Aziz Tukhtamuradov
3 апр 2014, 09:45
«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторе «Челси» устидан қозонилган ғалабадан сўнг таассуротлари билан ўртоқлашди.

- "Челси" гол уришга муваффақ бўлган бўлса хам майли, биз ўзимизга керакли натижага эриша олдик. Иккита тўп фарқи - ёмон эмас.

Биз ажойиб ўйин ўтказдик. Ғалаба қозонганимиздан ва гол киритганимдан ҳурсандман.

– Бу голни фаолиятингиздаги энг муҳими десак бўладими?

– Бўлиши мумкин. Агар "ПСЖ" ярим финалга йўл оладиган бўлса шубхасиз мумкин. Ажойиб гол. Ундан хам мухими жамоа ғалаба қозонди», – деб айтиб ўтди аргентиналик футболчи.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›