Хамес янги жамоаси билан шартнома имзолаш учун Мадридга учиб борди
22 авг 2024 22:22
Янгиликлар
Хамес янги жамоаси билан шартнома имзолаш учун Мадридга учиб борди
Хамес Родригес "Райо Вальекано"га ўтишга яқин.
Колумбиялик футболчи трансфер ишларини якунлаш учун Мадридга учиб борган. Ўтган мавсумни "Сан-Паулу" таркибида ўтказган 33 ёшли хавбек клуби билан шартномасини эртароқ якунлашга қарор қилди. У "Райо"га эркин агент сифатида ўтмоқда.
Испанияда футболчи "Реал" таркибида машҳурликка эришган. У "қироллик клуби" либосида 125 ўйинда қатнашиб, 37 гол ва 42 ассист қайд этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар