Хамес "Реал"га қайтишини истаса, "Бавария" уни ушлаб қолмайди

Aslanov Jasurbek
15 июл 2018
Агар "Реал" ёзда "Бавария"га ижарага берилган Хамес Родригесни қайтармоқчи бўлса, мюнхенликлар Мадрид клуби билан трансфер борасида музокара ўтказишга тайёр.

Олдинроқ, Хамес яна "Реал"да ўйнашга қарши эмаслиги эълон қилинган эди. Аммо муаммо шундаки, ҳозир Родригес "Бавария"да ўйнайди ва унинг 2 йиллик ижара шартномаси бор. Агар мюнхенликлар рози бўлмаса, "Қироллик клуби" уни қайтара олмайди.

"Бавария" раҳбарияти Мадриддаги ҳамкасблари билан яхши муносабатни сақлаш учун музокараларга тайёр.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca