Хамес мавсум сўнгида “Бавария”ни тарк этадиган бўлди
29 янв 2019 09:25
Янгиликлар
Хамес мавсум сўнгида “Бавария”ни тарк этадиган бўлди
Футболчи ўз қарорини клуб раҳбариятига маълум қилди.
Хамес мавсум сўнгида “Бавария”дан кетишга қарор қилди. Футболчи 2017 йилда Реалдан ижара асосида Мюнхен клубига ўтганди. Икки йиллик ижара келишуви 2019 йил ёзида якунига етади. “Бавария” футболчини 40 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга, бироқ Хамес клубдан кетишга қарор қилди.
Жорий мавсум колумбиялик футболчи 13 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар