UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  5 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  5 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  313 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  6 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Халк хотини билан ажрашиб, унинг жиянига уйланди. Янги турмуш ўртоқ аввалгисидан 10 ёш кичик Янгиликлар

Халк хотини билан ажрашиб, унинг жиянига уйланди. Янги турмуш ўртоқ аввалгисидан 10 ёш кичик

Бразилча сериал.

Ўтган йилнинг июлида Халк хотини - 12 йил бирга яшаган 41 ёшли Иран Соуза билан ажрашди (суратда чапда). Ажрашувдан бир неча ой ўтиб бразилиялик форвард янги муҳаббатини топди. Бу қиз футболчи собиқ хотинининг жияни 31 ёшли Камила (суратда ўнгда).


Футболчи турли миш-мишлардан қочиш учун ушбу маълумотни ўзи тасдиқлади. "Халк Камиланинг ота-онаси ва акасига қўнғироқ қилиб, ҳақиқатни гапирди ва унинг оиласи билан батафсил гаплашиб олди. Улар октябрда учрашишни бошлашди. Халк бу маълумотни ўзи эълон қилди, чунки яширадиган ҳеч нарса йўқ. Унинг позицияси шаффоф, футболчи сохта изоҳлар бўлишини хоҳламади" - дейди Халк вакили.

Камила яқиндагида тиббиёт институтини якунлади, аммо қизнинг инстаграмига эътибор берсангиз, у блогер бўлишни хоҳлаётганга ўхшайди.



Валентин кунида Халк ва Камила бир-бирига узук тақишди.



Шу кунларда эса турмуш қуришга улгуришди.


Аргентинанинг Infobae нашри маълумотларига кўра, Камила Хитой визасини олиш учун турмушга чиққан, бу визани футболчилар хотинларига автоматик равишда беришади.


Халк биринчи хотинига яқин жойда яшаган ва уни Японияда учратиб қолган. Улар 12 йил бирга ҳаёт кечиришди, уларнинг уч фарзанди бор


Халк биринчи хотини билан фаолиятининг бошида танишиб қолган. Иран Соуза футболчи туғилган Бразилиянинг Параиба штатида катта бўлган. Аммо уларнинг учрашуви сайёранинг бошқа нуқтасида, Халк 2005-2009 йилларда тўп тепган Японияда содир бўлган.


"Бразилия маҳсулотлари сотиладиган дўконда учрашиб қолганмиз. У дўконда бир-нималарни кўраётган эди. Иран мени бироз танийдиган дугонаси билан келган экан. Ўша қиз мени чақирди: "Ҳой, Параиба!" Иран менга ўгирилди ва қуйидаги гапни айтди: "Параиба? Мен ҳам ўша ерданман!" Тасаввур қиляпсизми, Бразилияда 15 дақиқалик йўл ажратиб турадиган жойда яшаб, дунёнинг бошқа чеккасида танишдик. Дўстлигимиз шундай бошланган. Кейин муҳаббатга ўтдик" - дея ҳикоя қилиб берган Халк.


Бразилиялик бўлажак хотинини футболга таклиф қилган: "Иран бунгача футболга эътибор бермасди, нима билан шуғулланишимга қизиқмаган. Бир ўйинда иккита гол урганимдан сўнг, у шундай деди: "Зўрсан-ку! Яхши ўйнар экансан!"


Иран Японияда модель бўлиб ишларди. 12 йиллик турмуш давомида бу жуфтлик оиласида 2 ўғил - Иан (10 ёш) ва Тьяго (8 ёш) дунёга келди.



2016 йилда эса оила Алиса исмли қизалоқни (ҳозир 6 ёш) боқиб олишди.


"Дўстларим, сиз билан ажойиб янгиликни бўлишмоқчиман: Алиса исмли гўзал фаришта энди оиламиз аъзоси. Энди дунёдаги энг бахтли инсонман. Алиса, даданг сени яхши кўради".


Иран жияни билан тушган барча суратларни ўчириб ташлади. Камила унинг севимли қариндоши эди


Бразилия ОАВнинг ёзишича, Камила яқин-яқингача Ираннинг севимли жияни бўлган. Икки аёл Инстаграмда бирга суратга тушиб, бир-бирини жуда ҳурмат қилиши ҳақида ёзишарди. Камила ҳақида маълумот пайдо бўлганидан сўнг, Иран у билан тушган суратларини ўчириб ташлади. Камила эса январь ойида Инстаграмда янги саҳифа очди.



Иран янгиликларни ўқиганидан сўнг, декабрда болалари билан Хитойни тарк этди. "3,5 йил давомида бахтли бўлган шаҳримиз билан хайрлашяпмиз. Олдинда янги орзулар ва ҳаммасини бошидан бошлаш имконияти кутиб турибди. Ҳаммаси олдинда. Янги давр, янги ҳаёт бошланяпти. Ҳаммаси учун раҳмат, Шанхай! Биз сени яхши кўрамиз!"



Ҳозир Иран бошқа ишлар билан банд: Коронавирус Бразилиягача етиб борди. У ҳаммадан дуо қилишни ва тиббий ниқоб тақишни унутмасликни сўраяпти.

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика