

29 ёшли мексикалик футболчига 10 дақиқа мобайнида майдонда тиббий ёрдам кўрсатилди ва уни касалхонага олиб кетишди.
"Рауль Лондондаги касалхонада операция қилинди ва айни дамда яхши ҳолатда. У рафиқаси Даниэлани кўриб, таниди. Ҳозир эса дам олмоқда.
Хименес бир неча кун давомида шифокорлар назоратида бўлади. Шу ўринда бизга ёрдам берган "Арсенал" раҳбариятига, тиббий персоналларига мниннатдорлик билдириб қоламиз", - деб ёзади "Вулвз" матбуот хизмати.



