"Вулверхэмптон" Адама Траорени "Тоттенхэм"га ижарага бериб юбормоқчи эмас

Alisher
27 авг 2021, 14:07
"Вулверхэмптон" форварди Адама Траоре клубда қолиши мумкин.

25 ёшли испаниялик футболчи учун "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда, аммо "бўрилар" ўйинчини ижарага бериб юборишмоқчи эмас, аксинча, уни ўз жамоаларида сақлаб қолишмоқчи.

Бундан ташқари, Траоре собиқ "Вулвз" устози Нуну Эшпириту Санту бошқараётган Лондон клубига ўтишни хоҳламоқда.

Испаниялик футболчи 2020/21 йилги мавсум 41та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›