Мадрид клуби Адама Траорени текинга қўлга киритмоқчи
01 мар 2023 08:40
Янгиликлар
Мадрид клуби Адама Траорени текинга қўлга киритмоқчи
“Вулверхэмптон” вингери Адама Траоре Ла Лигага қайтиши мумкин.
“Атлетико” раҳбарияти 27 ёшли футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Траоренинг “бўрилар” билан шартномаси жорий ёз ўз ниҳоясига етади.
Футболчи “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У Англияда “Астон Вилла”, “Мидсбро” каби жамоалар шарафини ҳам ҳимоя қилган. 2022 йил январида эса “Барса”га қайтди ва ижара асосида июнгача ўйнади. Каталонияликларда Траорени 30 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор эди, аммо улар бундан фойдаланмади.
Испаниялик жорий мавсум АПЛда 21 баҳсда қатнашиб, 1+1 натижага эришди. У 2018 йил августидан бери “Вульвз” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Фикрлар