Воҳид Шодиев: “Хитой янги мураббий қўл остида тезкор футбол намойиш этмоқда”

Narzulla Saydullayev
14 янв 2015, 11:05
Хитой - Ўзбекистон учрашувидан олдин терма жамоамиз ҳужумчиси Воҳид Шодиевнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Хитой билан бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида фикрларингиз қандай?
- Брисбенда бўлиб ўтадиган учрашув қизиқарли ва курашларга бой бўлади деб бемалол айта оламан. Худо хоҳласа юртдошларимизга ғалаба тортиқ этишга ҳаракат қиламиз.

- Хитойнинг ўйинига қандай баҳо берасиз? Уларнинг устунлик тарафи нимада деб ўйлайсиз?
- Хитойликларнинг Саудия Арабистонига қарши учрашувини кўриб, ўрганиб чиқишга муваффақ бўлдик. Сўнгги йилларда жамоа анча ўсишга эришди. Янги бош мураббий Алан Перрен қўл остида тезкор футбол намойиш этишмоқда.

- Терма жамоамиздаги ички муҳит қандай?
- Термамиздаги ички нуҳит аъло даражада. Бугунги учрашувга барча бир оиладек тайёргарлик кўряпти.


Комилжон Икромов суҳбатлашди

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia