UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Рафинья Неймар, Кака, Ривалдо рекордини янгилади  4 09:54Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?  2 09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  3 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  4 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  4 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  2 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  11 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  17 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  131 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  159 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  86 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  6 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  17 23:25Фримпонг "Барса" ёки "Реал"га ўтмоқчи  6

“Водий очиқ чемпионати” мусобақаси бўлиб ўтди Янгиликлар

“Водий очиқ чемпионати” мусобақаси бўлиб ўтди

Фарғонада 2004-2007 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида мусобақа ташкил этилди.

Фарғона шаҳрида 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили”га бағишлаб ҳамда кузги таътилда ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг футбол тури бўйича 2004-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Водий очиқ чемпионати” мусобақаси ташкил этилди. Мазкур мусобақада БЎСМларнинг 2004-2007 йилларда туғилган футболчиларидан иборат жамоалари иштирок этдилар.



Футбол учрашувлари Халқаро Футбол Ассоциацияси (ФИФА) томонидан тасдиқланган футбол ўйини қоидалари асосида ташкил этилди. Мазкур мусобақа Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан тайинланган ҳакамлар бошқариб бордилар. 


Футбол учрашувлари 4-9 ноябрь кунлари Фарғона шаҳар 1-БЎСМ майдонида ўтказилди. Футбол учрашувларининг ҳар бир тайми 2004 йилда туғилган болаларга 30 дақиқадан 60 дақиқа, 2007 йилда туғилган болаларга 20 дақиқадан 40 дақиқа, танаффус 10 дақиқа давомида ташкил этилди.



Мусобақада “Нефтчи” фарм клуби, “Ёшлик”, “Ипакчи”, Ҳўжамағиз, Учкўприк, Тошлоқ, Аввал, “Цементчи”, Риштон, Чимён, “Фарғона академия” каби жамоалар иштирок этишди.

9-ноябрь куни Фарғона шаҳридаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби майдонида 2004 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоалар ўртасида мусобақанинг якуний босқичи ўткзилди. 3-ўрин учун баҳс Тошлоқ ва Учкўприк туманидан келган ёш футболчилар ўртасида ўтказилди. Қизиқарли тарзда ўтган ўйин 2:1 ҳисобида Учкўприк тумани жамоасининг ғалабаси билан якунланди.



Шу куннинг ўзида мусобақанинг финал учрашуви ҳам ўтказилди. Финал учрашувида барча учрашувларда ўзларининг иродали ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозониб келаётган  “Ипакчи” ва “Ёшлик” жамоалари тўқнаш келдилар. Ҳақиқий финалларга хос тарзда, беллашувларга бой ўтган финал учрашувида “Ипакчи” жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди 2004 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоалар ўртасидава мусобақа бош совринини қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом, кубок, медал ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шуни алоҳида ташкил этиш керакки, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақани ташкил этиш, кўтаринки кайфиятда ўтказиш,футбол  учрашувлари учун зарурий шарт-шароитларни яратиш, фарзандлари иштирокидаги учрашувларни кўриш учун узоқ жойлардан келган ота-оналарга маданий ҳордиқ чиқариш учун имкониятлар яратишда Фарғона шаҳар 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мутасадди ходимлари жонбозлик кўрсатдилар.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика