UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  0 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  0 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  0 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  8 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  23 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

"Водий футболи": Водий клубларининг 19-тур ўйинлари бошланиш вақти маълум Янгиликлар

"Водий футболи": Водий клубларининг 19-тур ўйинлари бошланиш вақти маълум

Олий лиганинг 19-тур ўйинлари 21 ва 22 август кунлари бўлиб ўтади.

"Нефтчи": "Металлург"га қарши ўйиннинг бошланиш вақтлари маълум

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби олий лиганинг 19-турида "Металлург" клубини қабул қилади. Эртага жамоаларнинг ёшлари ўзаро кураш олиб боришади. Бу учрашув соат 17:00да бошланади.

Асосий жамоалар ўртасидаги ўйин 22 август куни 18:30га белгиланган.


"Андижон": "Қўқон-1912"га қарши баҳси соат 17:00да бошланади

Олий лиганинг 19-туридан ўрин олган водий дербиси Андижонда бўлиб ўтади. "Қўқон-1912"га қарши баҳс 22 август куни соат 17:00да бошланади.

Ёшлар ўртасидаги учрашув эртага соат 17:00да старт олади.


"Навбаҳор": Тарбияланувчиларимиз совриндор бўлишди

Самарқанд шаҳрида мамлакатимизнинг мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказилган “Мустақиллик кубоги” очиқ турнири бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 2000-2001 ва 2004-2005 йиллардда туғилган ёш футболчилардан ташкил топган жамоалар бош соврин учун баҳс олиб боришди. Катта ёш тоифасидаги учрашувларда Самарқанд, Фарғона, Олмалиқ, Наманган, Тошкент шаҳри, Қарши, Жиззах вилоятлари жамоалари иштирок этишди. Кичик ёшлилар ўртасида эса ғолиблик учун Самарқанд, Наманган, Тошкент шаҳри, Жиззах, Олмалиқ вилояти жамоаларидан ташқари Тожикистон ҳамда Қозоғистон мамлакатидан келган жамоалар майдонга тушишди.

Кўҳна шаҳарда бўлиб ўтган мусобақада, “Навбаҳор” футбол клубига қарашли “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби учта жамоа билан иштирок этди. Мураббийлар Раҳим Ғофуров, Аъзам Ражаббаев, Муҳаммад Нуриддинов ва Рифат Одиловлар бошчилигидаги учта жамоамиз мусобақада совриндор бўлишди. 2004-2005 йилларда туғилган болалардан ташкил топган биринчи жамоа вакиллари финалда тожикистонлик тенгқурлари билан куч синашиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб бош совринга эга чиқишди. Ушбу ёш тоифасида турнирда қатнашган иккинчи жамоамиз эса фахрли учинчи ўринни қўлга киритишди.

2000-2001 йилларда туғилган футболчилар ўртасида кечган учрашувларда ҳам тарбияланувчиларимиз финалга қадар етиб келишди. Ҳал қилувчи ўйинда Самарқанд вилояти жамоаси билан баҳс олиб борган футболчиларимиз якунда мезбонларга 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Шу сабабли, бу ёшдаги тарбияланувчиларимиз мусобақанинг кумуш медалларига сазовор бўлишди. Турнир якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Совринли ўринларни қўлга киритган футболчиларга мусобақа медаллари ва дипломлари тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, турли номинацияларда ғолиб деб топилган футболчиларга ҳам махсус совғалар тақдим этилди.


"Қўқон-1912": Қувондиқ Рўзиев Словакияга боради

Келаси йилнинг январь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 28 августдан 9 сентябрга қадар Словакияда бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади.

Виктор Жалилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 27 август куни Тошкентда йиғилади ва 28 августда Словакияга учиб кетади. Ушбу турнирда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Словакия, Саудия Арабистони, Иордания ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари олимпия терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон U-23 мураббийлар штаби ушбу мусобақага борадиган футболчилар рўйхатини маълум қилди.

Ушбу рўйхатдан “Қўқон-1912” жамоаси ўйинчиси Қувондиқ Рўзиев ҳам жой олган. Сўнгги ўйинларни юқори савияда ўтказаётган футболчимизга олимпия терма жамоасида ҳам омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика