UZ

Сўнгги янгиликлар

11:46ПСЖ Европа топ-5 лигаларида охирги бўлиб мағлуб бўлди  0 11:20Дидье Дрогба Лионель Мессига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди  6 10:57«Манчестер Сити» ПСЖ футболчисига 100 миллион евро бермоқчи  0 10:33МЮ афсонаси профессионал ММАда дебют қилади. У илк рақиби сифатида «Барселона» афсонасини кўрмоқда  3 10:12«Арсенал» «Челси» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 09:45Гвардиола Родрининг қачон майдонга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:18«Рома» АПЛдан ҳужумчи сотиб олмоқчи  4 08:50Пролига. Бугун 4-тур давом эттирилади  0 08:22ЦСКА Файзуллаевга нарх белгилади  11 07:54Суперлига. Бугун 7-турга старт берилади  6 07:26«Атлетико» «Реал»нинг кечаги ҳаракатларига кескин муносабат билдирди  32 06:52«Навбаҳор» стадионига янги раҳбар тайинланди  2 01:47Франция. ПСЖ мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  6 01:13"Реал" финалга боради, ўйин бекор қилинмайди  36 00:51Флик: "Ҳакамларни нафақат ҳурмат қилиш, балки, қадрлаш ҳам керак"  19

"Водий футболи": "Нефтчи" Қаршига фақат ғалаба учун боради Янгиликлар

"Водий футболи": "Нефтчи" Қаршига фақат ғалаба учун боради

Водий клублари 25-турга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

"Андижон": Эртага "Қизилқум"га қарши ўйнаймиз

Олий лигада қисқа танаффус бўлгани боис айни пайтда барча жамоалар ўз қароргоҳларида машғулотлар олиб боришмоқда. Шу жумладан, “Андижон” жамоамиз ҳам 5 октябрдан бери тайёргарликни давом эттиряпти.

Икки ҳафталик танаффус чоғида андижонликлар назорат учрашуви ўтказишни ҳам режалаштиришганди. Бу ўйин 10 октябрь куни “Қизилқум” жамоасига қарши ўтадиган бўлди. Навоийликлар билан бўладиган баҳс Тошкентда ўтказилиши боис жамоамиз эртага, 9 октябрь куни пойтахтга йўл олади. Бош мураббий Сергей Ковшов Тошкентга 18 нафар футболчини олиб кетишни мўлжаллаб турибди. “Қизилқум”га қарши кечадиган ўйин 10 октябрь куни “Жар” стадионида бўлиб ўтади.



"Қўқон-1912": 25-турда иккита дисквалификация

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси навбатдаги турни ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" клубига қарши ўтказади.

Ушбу учрашувда мезбонлар сафида Илья Ильин ва Игорь Голбан дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" - "Локомотив" учрашуви 16 октябрь куни бўлиб ўтади.



"Нефтчи": Қаршига фақат ғалаба учун борамиз

Миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2018 саралаш баҳсларини ўтказиши сабабли, миллий чемпионатимизда  вужудга келган танаффусдан жамоалар унумли фойдаланиш мақсадида ўз машғулотларини давом эттиришмоқда.

Маълумки “Нефтчи”ни олдинда бир қатор мураккаб  учрашувлар кутиб турибди. Чемпионат жадвалида Фарғоналиклардан юқори ўринларни эгалаб турган Тошкентнинг “Бунёдкор”  ҳамда “Пахтакор” жамоаларни ажоиб тарзда мағлубият учратган футболчиларимиз, энди яна бир “буюк” жамоа  - Қаршининг “Насаф” клубига қарши  сафарда майдонга тушадилар. Албатда, бу учрашув жамоамиз учун қийин бўлиши аниқ, лекин  мураббий ва футболчиларнинг такидлашича, “Нефтчи” Қаршига ғалаба учун боради. Аслида ҳам жамоамиз ҳозир кетма-кет 4та учрашувда муваффақиятга эришгани боис, ғалабали сериясини давом эттиришга  бел боғлаган.

Қолаверса, биринчи даврадаги “Истиқлол” стадионида аламли мағлубиятга учраганимиз, футболчиларимиз учун яна бир мотивация, яъни ўзларини кўрсатиш учун яхши имконият бўлиши мумкин.  Жамоамизга бу ўйинда  омад ва ғалаба ёр бўлсин.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика