UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  4 07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  15 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  8 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  6 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  6 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  9 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  2 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  9 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  3 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  9 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  21 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  3 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12

"Водий футболи": “Нефтчи” мақсадлар сари ўз йўлида давом этмоқда Янгиликлар

"Водий футболи": “Нефтчи” мақсадлар сари ўз йўлида давом этмоқда

Водий клублари 21-тур ўйинларига тайёргарликни давом эттиришмоқда.

“Нефтчи” мақсадлар сари ўз йўлида давом этмоқда

ПФЛ томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи давараси тақвимида, миллий терма жамоамизнинг  иштирок этадиган учрашувлари назарда тутилиб, икки ҳафталик танаффуслар белгиланган. Мана шундай танаффуслардан биринчиси айнан шу кунларда ўз поёонига етмоқда. Чемпионатдаги иккинчи танаффус эса  2-16 октябрь кунлари, 25-тудан олдин бўлиб ўтади. Аслида бундай танаффуслар жамоаларга ўз ўйин тактикаси ва стратегиясини яна бир марта  таҳлил қилиб чиқиб, тўғри йўлни белгилаб олиш учун катта фойда келтиради. Айниқса, ўз ўйинини йўқотиб қўйган жамоалар учун айни муддао.

Кўплаб жамоалар бу танаффусдан унумли фойдаланиб назорат учрашувларини ўтказиб олишади ва бу орқали ўйин амалиётини йўқотмаган ҳолда, пайдо бўлган камчиликларини бартараф қилишга имконият яратилади. “Нефтчи” жамоаси ҳам  “Андижон” билан ўртоқлик учрашувини  ўтказишни режалаштирган эди, лекин баъзи бир сабаабларга,  кўра бу режа амалга ошмай қолди. Шунга қарамай “Нефтчи” танаффусдан унумли фойдаланиб, қисқа таътилдан сўнг,  2 сентябрдан бошлаб ўз қароргоҳида тайёргарлик жараёнларини бошлаб юборди. Ҳар куни Қиргулидаги стадионда икки маҳалдан  машғулотлар олиб борилмоқда.

Жамоада тажрибали ўйинчи Баҳтиёр Ёқубов оёғини тизза қисмида муаммолар бўлгани учун жарроҳлик амалиётларини ўтказди ва насиб қилса “Суғдиёна” билан бўладиган 21-тур учрашувида иштирок этади. Яна бир тажрибали ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов жароҳати жиддийроқ бўлгани учун октябрь ойигача даволанишда давом этади.

Олимпия терма жамоаси сафида  машғулотларини ўтказган Фарғоналик футболчилар -  дарвозабон - Абдумавлон Абдужалилов, ҳимоячилар - Сардор Раҳмонов ва Достонбек Турсунов, ҳужумчи -  Муродбек Бобожонов жамоа сафига Жиззах шаҳрида қўшиладилар.

“Нефтчи” 10 сентябрда куннинг иккинчи яримида Жиззах шаҳрига йўл олади. 11 сентябрь куни эрталабдан машғулотларга киришади. Жамоада кайфият яхши ва учрашувни юқори савиядв ўтказиш учун  барча имкониятлар яратилган. Умид қиламизки, орадаги бу танаффус жамоамизга ижобий таъсир кўрсатиб, биринчи даврадаги чиройли ўйинини тиклаб олади.  


"Навбаҳор": "Динамо" билан ўйинда Коваленко ишлайди

Бир кунлик дам олишдан кейин футболчиларимиз бугун яна Тошкентда тўпланиб, “Динамо”га қарши Самарқандда ўтадиган учрашувга тайёргарликнинг сўнгги босқичига киришишади. ПФЛ 21-турдан ўрин олган учрашувларни бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. 12 сентябрь куни “Динамо” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган “Динамо” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўйинни Валентин Коваленко бошқаради. Унга қанотларда навоийлик Руслан Самандаров ва Обид Жумаевлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида гулистонлик Бахтиё р Юльчараев қайд этилган. Самарқандга назоратчи сифатида қаршилик Шамил Жумаев ташриф буюради.

22-турда жамоамиз Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади. Иккинчи давра арафасида ПФЛ томонидан эълон қилинган тақвимда мазкур учрашувни 19 сентябрь куни ўтиши белгилаб қўйилганди. Аммо, бугун ПФЛ расмий сайтида ўйин санасига ўзгартириш киритилганлиги эълон қилинди. Ўзгаришга кўра “Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги баҳс 20 сентябрь куни бўлиб ўтадиган бўлди. Бундан ташқари турдан ўрин олган ва 19 сентябрга белгиланган “Нефтчи” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув ҳам 20 сентябрда ўтказиладиган бўлди. ПФЛ расмий сайтида мазкур ўзгаришга терма жамоа йиғинига “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клубларининг бир қатор футболчиларини жалб этилганлиги сабаб қилиб кўрсатилган.


"Қўқон-1912": Толибжонов Қўқонга келади

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 21-турда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, 12 сентябрь куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашувини Олимжон Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар  бригадаси бошқариб боради.  

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Машъал» (Муборак)

Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Д. Жалимов (Нукус)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).


"Андижон" иккига бўлиниб ўйин ўтказди

Олий лигада кичик танаффус юз бергани боис “Андижон” айни пайтда ўз қароргоҳида тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоамиз 21-турда ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилади.

Олий лигадаги танаффус натижасида 6 сентябрь куни “бургутлар” қўшни жамоа “Нефтчи”га қарши назорат учрашувини ташкил этишни режалаштиришганди. Бу ўйин “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо фарғоналиклар ўйинни бекор қилишди. Натижада Сергей Ковшов кеча икки томонлама ўйин ўтказиб футболчиларни синаб кўрди. Майдонда “Сариқлар” ва “Кўклар” куч синашишди. Бу баҳсда “Сариқлар” 4:1 ҳисобида устун келди. Иброҳим Отахонов ва Анвар Бердиев дублга эришишган бўлса, “кўклар”дан Лочин Солиев ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Биринчи бўлимда “Сариқлар” сафида ҳаракат қилган Иқбол Акрамов, Санжар Асқаралиев ва Асқар Жадигеров иккинчи таймда “Кўклар” таркибида тўп суришди.  

 “Сариқлар” таркиби: Геннадий Мошняга, Иқбол Бобохонов, Жавлон Гусейнов, Даврон Турсунов, Асрор Раҳмонов, Иброҳим Отахонов, Иқбол Акрамов, Санжар Асқаралиев, Асқар Жадигеров, Рустам Аъзамов, Анвар Бердиев.

“Кўклар” таркиби: Элдор Исабоев, Раҳим Қодиров, Тунсунбой Хусанов, Умрилло Рамозонов, Шохсултон Парпиев, Фарруҳ Мирзаев, Фарҳод Бекмуродов, Шукур Жумабоев, Абдулатиф Абдуқодиров, Абдумалик Абдуллаев, Лочин Солиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Хондамир Юлдашев, Хаял Исмоилов.

Голлар: И.Отахонов (2 та), А.Бердиев (2 та) – Л.Солиев.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика