"Водий футболи": Кейинги турда қайси ҳакамлар ишлашади?

Narzulla Saydullayev
22 сен 2015, 16:30
Олий лиганинг 23-турида водий клублари иштирокидаги ўйинларда қайси ҳакамлар ишлашади.

"Навбаҳор": "Насаф"га қарши ўйинда Эрматов ишлайди

Олий лиганинг 23-турини "Навбаҳор" Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади. Учрашувни ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Учрашув 25 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.


"Нефтчи": Самарқанддаги учрашувга намозов тайинланди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 23-турни сафарда "Динамо" клубига қарши ўтказади. 25 сентябрь кунги ўйинни Бахтиёр Намозов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Нугманов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.


"Андижон": "Локомотив" билан баҳсда Танташев

"Андижон" клуби олий лиганинг навбатдаги турини ўз майдонида "Локомотив"га қарши ўтказади. жума куни бўлиб ўтадиган баҳсга бухоролик Ильгиз Танташев бош ҳакам этиб тайинланди.

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Х. Шодмонов (Бухоро), Т. Гайнулин (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.


"Қўқон-1912": "Қизилқум"га қарши ўйинни Қосимов бошқаради

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги "Қўқон-1912" клуби кейинги турни Қўқонда "Қизилқум" клубига қарши ўтказади. Бу баҳсга ПФЛ Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамларни тайинлади.

Ўйин 25 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia