UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Водий футболи. Бугун "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашуви Янгиликлар

Водий футболи. Бугун "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашуви

Бугун Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.
"Нефтчи": Бугун "Пахтакор" билан ўйнаймиз

Бу икки буюк клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 47 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 23та ўйинда тошкентликларнинг қўли баланд келган бўлса, 17та учрашувда “Нефтчи” ғолиб бўлган. 7та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Пахтакор” фойдасига.

“Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларнинг 13тасида муваффақият қозонган. 5та баҳсда ғолиб аниқланмаган. “Пахтакор” Фарғонадан беш марта уч очко билан қайта олган. “Нефтчи” охирги икки йилда ўз уйида бу рақибга ютқазган.

Учрашув соат 17:00да "Истиқлол" стадионида бошланади.


"Навбаҳор" - "Андижон": Эртага водий дербиси

Эртага олий лиганинг 24-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтади. 1 октябрь куни соат 16:30да бошланадиган ўйин Намангандаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади.

Бугун ёшлар лигаси доирасидаги водий дербиси соат 15:30да старт олади.


"Қўқон-1912": Эртага "Шўртан" меҳмони бўламиз

Эртага "Қўқон-1912" жамоаси Ғузорда "Шўртан"га қарши ўйнайди. Асосий таркиблар ўртасидаги баҳс эртага соат 16:30да бошланади.

Бугун ёшлар жамоалари соат 16:00да ўйинни бошлашади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика