UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Қизиқарли ҳолат: ПСЖдан 19 метр узоқдаги жамоа Лига 1'га чиқди  3 01:54АПЛ. Де Брюйненинг ягона голи "Манчестер Сити"га ғалаба келтирди  36 01:21"Ливерпуль" Трентни "Реал"га қўйиб юборишга тайёр, фақат бир қанча шартлар билан  1 00:41Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" асосий рақобатчисини мағлуб қилди ва "учиб кетиш ҳудуди"дан узоқлашди  0 00:15Лаутаро Мартинесда ҳали имкон бор  0 23:43Илёс Зейтуллаев: "Ютганимизда бугун қаҳрамон бўлар эдик"  5 23:22Клублар ўртасидаги ЖЧ вақтида "Реал"ни бошқа мураббий бошқариши мумкин  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик"  2 22:28Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди  33 21:59Ҳаким Фузайлов: "Амалдаги чемпиондан бир очко олдик, бундан хурсандмиз"  4 21:31Рўзиқул Бердиев: "Очко йўқотишга ҳақли эдик"  19 21:16"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 20:48Микель Артета: "Ливерпуль" чемпионликка ҳақли эди"  0 20:15Суперлига. Пешқадам "Насаф" "Хоразм"ни юта олмади  56 19:59Аббосбек Файзуллаев: "Ҳусанов мени "Сити"га таклиф қилмади"  18

Водийда "Андижон" фахрийлари тенгсиз Янгиликлар

Водийда "Андижон" фахрийлари тенгсиз

Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида фахрийлар ўртасида водий жамоаларининг очиқ турнири ўтказилди.

Мусобақада Андижон, Фарғона, Наманган ва Қўқон фахрийлар жамоалари иштирок этиши кўзда тутилганди. Аммо айрим сабабларга кўра фарғоналиклар турнирда вақтида етиб кела олишмади. Наманган вилояти шарафини эса Косонсой фахрийлар жамоаси ҳимоя қилди.

Дастлаб майдонга Қўқон ва Косонсой фахрийлари тушишди. Учрашув 2:2 ҳисоби билан якунланди. Пенальтилар сериясида омад косонсойликларга кулиб боқди – 4:3. Фарғона жамоаси Андижонга вақтида кела олмагани боис мезбонлар финалга тўғридан-тўғри йўлланма олишди. Андижон ва Косонсой фахрийлари ўртасидаги финал баҳси қизиқарли ўтди. Рустам Абдиев, Қобил Олимжонов, Виталий Легай бошчилигидаги мезбонлар финалда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Турнир ғолиби бўлган Андижон фахрийлар жамоаси махсус Кубок билан тақдирланди. Мусобақа якунланганидан сўнг барча фахрий футболчи ва иштирокчилар дастурхон атрофида жам бўлишди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика