UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  10 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" (матнли трансляция)  2 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  0 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1

“Водий футболи”. Жавоҳир Расулов ва Шукурали Пўлатов дербини мухлислар қаторида кузатади Янгиликлар

“Водий футболи”. Жавоҳир Расулов ва Шукурали Пўлатов дербини мухлислар қаторида кузатади

Водий футболига оид янгиликлар билан таништириб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Ёшлар лигаси баҳси Олтинкўлда бўлиб ўтади
Бугун ёшлар лигасининг 11-тур ўйинларига старт берилади. Водийда кичик дерби бўлиб ўтади. “Андижон” ёшлари азалий рақиби “Нефтчи”ни қабул қилади. Ўтган мавсум фарғоналик ёшларга устозлик қилган Сергей Ковшов бугунги кунда “Андижон” ёшлари билан ишламоқда. “Нефтчи” ёшлар жамоасини бошқариб келаётган Баҳром Ҳайдаров эса илгари “Андижон”да футболчи сифатида фаолият юритганди. Шу боис мазкур учрашувнинг қизиқарли кечишини таҳмин қилиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, учрашув Олтинкўл туманидаги стадионда бўлади, кичик дерби 17:00да бошланади.


“Қўқон-1912”: “Навбаҳор” билан ўйинга чипталар сотувга чиқди
31 май, якшанба куни Қўқонда мухлисларни яна бир қизиқарли кечиши кутилаётган водий дербиси кутиб турибди. Ҳозирча ўз майдонида мағлуб бўлмаётган “Қўқон-1912” шу куни ҳам табиийки мухлислари қаршисида ғалаба учун ўйнайди. Турнир жадвалидаги ўрнига ҳавас қилиб бўлмайдиган “Навбаҳор” жамоаси ҳам сафардан очко билан қайтиб кетишга уриниши турган гап. Мазкур қарама-қаршиликка чипталар аллақачон сотувга чиқди. Чипталарни стадион кассаларида сотилмоқда. Сиз чипта олмадингизми? У холда шошилинг.




“Нефтчи”: Жавоҳир Расулов дербини мухлислар қаторида кузатади
Марказий ярим ҳимоячи Жавоҳир Расулов эртанги баҳсни ўтказиб юборади. Боиси иқтидорли футболчида жарохат бор.

Бундан ташқари, Шукурали Пўлатов ҳам дисквалификация туфайли майдонга туша олмаслиги, табиийки мураббийлар штаби олдида бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради.


“Навбаҳор”: Бугунги машғулот Наманганда бўлади
“Навбаҳор” футболчиларининг кечаги машғулоти Тошкентда ўтган эди. Жамоа бугун Наманганга қайтиб келди ва водий дербисига тайёргарликни давом эттиради.
“Навбаҳор”нинг бугунги машғулоти Намангандаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика